Моуриньо ишсиз қолди
Спорт
−
16 Январь
4590Португалиялик мураббий Жозе Моуриньо Италиянинг “Рома” футбол клуби бош мураббийи лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Рим клуби матбуот хизмати хабар берди.
“Биз Жозега иштиёқи ва фидойилиги учун миннатдорлик билдирамиз. У ҳақида доимо ажойиб хотиралар сақланиб қолади, лекин ҳозир ўзгаришларни клуб манфаати учун зарур деб ҳисобладик. Жозе ва унинг ходимларига энг яхши тилакларимизни билдирамиз”, дейилади “Рома” баёнотида.
Маълумот учун, Моуриньо 60 ёшда ва у 2021 йилдан бери “Рома”ни бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида жамоа 2022 йилда илк бор Конференциялар лигасида ғолиб чиқди. Ўтган мавсумда “Рома” Европа лигаси финалига қадар етиб борди. Жорий мавсумда жамоа 20 турдан кейин 29 очко билан Италия чемпионатида 9-ўринни эгаллаб турибди. 10 январь куни клуб Римда “Лацио” меҳмони бўлиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ҳамда Италия кубогини тарк этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь