Моуриньо фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин

Спорт

image

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо Италиянинг “Наполи” клубини бошқариши мумкин. Бу ҳақда “Sport Mediaset” хабар берди.

Манбага кўра, мураббийнинг агенти Жорже Мендеш “Наполи” президенти Аурелио Де Лаурентис билан боғланган. Қайд этилишича, мураббий талаб қилаётган юқори маош Моуриньонинг “Наполи”даги фаолиятига тўсқинлик қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ португалиялик мутахассис Римнинг Рома клубидан ишдан кетгани хабар қилинганди. 

Маълумот учун, Жозе Рим клубини 2021 йилнинг ёзида бошқариб келаётганди. 2021/2022 йилги мавсумда “Рома” Конференциялар лигасида ғолиб чиқди. 2022/2023 йилги мавсумда “бўрилар” Европа Лигаси финалига қадар етиб борди. Португалиялик мутахассис қўл остида “Рома” жами 96 та ўйин ўтказиб, шуларнинг 44 тасида ғалаба қозонди, 23 та баҳс дуранг, 29 таси эса римликларнинг мағлубияти билан якунланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наполи Жозе Моуриньо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made