Москвада Wi-Fi тармоғига “Слава Україна!” деб ном берган талаба қамалди

Олам

image

Москванинг Никулинский туман суди ўзининг Wi-Fi тармоғи номи сифатида “Слава Україна!” (Украинага шон-шараф!) сўзини қўйган Москва давлат университетининг 22 ёшли талабаси Олег Тарасовни 10 суткага маъмурий ҳибсга олди. Бу ҳақдаги қарор Москва судларининг маълумотлар базасида эълон қилинди. 

Олег Тарасов экстремистик белгиларни омма олдида намойиш қилишда айбдор деб топилган (Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 20.3-моддаси). Суд қарори шу йилнинг 7 март куни эълон қилинган. 

“Украинага шон-шараф!” шиори яқинда яратилган "фашистик ташкилотлар" ва уларнинг атрибутлари реестрига киритилган. Wi-Fi роутери жиноят қуроли сифатида мусодара қилинган.

Гап шундаки, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Экстремизмга қарши кураш бош бошқармаси ходимлари 6 март куни Москва давлат университети бош биноси яқинидаги талабалар ётоқхонасидан шундай номдаги Wi-Fi тармоғини топиб, талаба устидан баённома тузган. 

Полиция 2023 йил октябрь ойида Тарасов янги роутер сотиб олганини ва “Слава Україна!” деб номланган тармоқни яратганини аниқлаган. Судда талаба тармоқни ўзи ташкил қилганини тан олган.

Полицияга кўра, Тарасов бу номни "Украина миллатчилари шиорини тарғиб қилиш учун" қўйган.


Мақола муаллифи

Теглар

талаба Москва Wi-Fi

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг