Москвада ўзбекистонлик стоматолог ўлдирилди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Москвада норози мижоз томонидан пичоқланган ўзбекистонлик стоматолог вафот этди. Бу ҳақда прокуратура хабарида маълум қилинган.  

“41 ёшли жабрланувчи шифохонада вафот этди”, дейилади прокуратура хабарида. 

Воқеа жорий йилнинг 13 декабрь куни Южний Медведководаги хусусий клиникада содир бўлган. Эркак шифокор, 41 ёшли Жамол Одиловнинг тиш даволаш усулини ёқтирмаган, натижада у пичоқ чиқариб, тиш шифокорининг ошқозонига тиққан. Шифокор яраланиб, шифохонага ётқизилган. 

Шу куни гумонланувчи, 59 ёшли Мурад Оганесян пойтахтда қўлга олинган. Очиқ манбаларга кўра, у “Парадиз” продюсерлик марказининг собиқ бош директори. Бундан ташқари, у “Парадиз Видео”, “Парадиз Дижитал” ва “Парадиз Медиа” компанияларига эгалик қилган. Эркак икки йил олдин барча компанияларини сотган. 

Юқоридаги ҳолат юзасидан “Қотилликка уриниш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Оганесян 2022 йил 13 февралгача ҳибсга олинган. Эркак ўз айбига иқрор бўлган. Унинг адвокатлари судга эркакда жиддий руҳий касаллик борлиги тўғрисида маълумотнома олиб келишган. Яқин орада у стационар психиатрик текширувдан ўтади. 

Маълумот ўрнида, марҳум ушбу хусусий клиникада уч йилдан ортиқ стоматолог бўлиб ишлаган. Жамол Одилов Москвага Ўзбекистондан кўчиб борган. У Ватанида Тошкент тиббиёт академиясини имтиёзли диплом билан тамомлаган. Марҳум оилали бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва стоматолог Жамол Одилов

Баҳолаганлар

1096

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made