Москвада мусулмонларга Ҳайит намозини уйда ўқиш тавсия этилди

Олам

image

Москва шаҳри Миллий сиёсат ва минтақалараро алоқалар департаменти пойтахт префектураларига мактуб йўллаб, мусулмонларга Рамазон ҳайити намозини уйда ўқишни тавсия қилди. Бу ҳақда департамент ҳужжатига таяниб, “Осторожно, новости” Telegram-канали хабар берди.

Хабарда ёзилишича, Москва шаҳрида мусулмон мигрантларнинг иш берувчиларига уларни бу маълумотдан хабардор қилиш талаби қўйилган. Шунингдек, Марказий Осиёдан келган мигрантларга алоҳида эътибор қаратиш сўралган.

Департаментнинг матбуот хизмати вакиллари “Осторожно, новости” билан суҳбат жараёнида юқоридаги чекловлар “Крокус Сити Ҳолл” да бўлиб ўтган теракт билан боғлиқлигини тан олди.

Маълумот учун, ўтган йил Рамазон ҳайити намози Москванинг 6 та жойида, яъни 4 та масжид, Сокольники боғи ва Марказий техник спорт марказида бўлиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Ички ишлар вазирлиги миграция қонунчилигининг бир қатор қоидаларини кучайтирувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиққанди.

Хабибуллохон Қодирхонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Москва Ҳайит

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг