Москвада мигрантлар ўртасида муштлашув: ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилди
Олам
−
13 Июль 2021
9930Аввалроқ Россия пойтахти Москва шаҳри Кузьминки метро бекати яқинида юздан ортиқ муҳожирлар иштирокида оммавий муштлашув бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.
Сўнгги маълумотларга кўра, юқоридаги тартибсизлик юзасидан 100 дан ортиқ одам ҳибсга олинган. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига асосланиб хабар берди.
“Оммавий муштлашувдан сўнг 100 дан ортиқ одам ҳибсга олинган. Ҳозирда уларнинг жанжалга алоқадорлиги текширилмоқда, исмлари маълумотлар базасида кўриб чиқилмоқда”, дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, кеча, 12 июль куни Москва шаҳри Зеленодольск кўчасида Марказий Осиёдан келган мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув бўлиб ўтди. “Лента” нашрининг ёзишича, оммавий муштлашувга жорий йилнинг 11 июль куни қирғизистонлик икки фуқаронинг пичоқ зарбаси билан жароҳатлангани сабаб бўлган.
24.kg ва “Лента” нашрларига кўра, ушбу можаро тожикистонлик ва қирғизистонлик мигрантлар ўртасида келиб чиққан. “Азия-Плюс” нашри эса бошқача маълумот бермоқда. Унга кўра, оммавий муштлашув ўзбекистонлик ва қирғизистонлик муҳожирлар ўртасида содир бўлган.
Хабарларга кўра, муштлашув оқибатида автомобиль тўхташ жойидаги автотранспортларга зарар етган.
LiveБарчаси