Москвада изоляция тартиби бекор қилинди
Олам
−
09 Июнь 2020
6378Россия пойтахти Москва шаҳрида ўзини яккалаш режими, шаҳар бўйлаб транспортда ҳаракатланиш учун рухсатнома ҳамда сайр қилиш бўйича ўрнатилган чекловлар бекор қилинди.
Шаҳар аҳолиси, жумладан, 65 ёшдан катталар ва сурункали касаллиги бор фуқаролар ҳам уйдан ҳеч бир чекловсиз чиқиши, транспортдан фойдаланиши ва жамоат жойларига бориши мумкин бўлди.
Шаҳарда сартарошхоналар, гўзаллик салонлари, фатоателье, ветеринар клиникалар ва ишга жойлаш бўйича агентликлар фаолияти тикланди.
Аммо шаҳар аҳолиси ҳамон жамоат жойларида ниқоб, қўлқоп тақиши ва масофани сақлаши талаб этилади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда 485 253 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 6 141 нафари вафот этган ва 242 397 нафари соғайган. Москвада ҳозиргача 198 590 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 109 737 нафари соғайган, 3029 нафари вафот этган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15