Москвада бухоролик қанча мигрант бор?

Жамият 3554
image

Айни вақтда Россия Федерациясининг Москва вилояти ва шаҳрида бухоролик бўлган 60 мингдан ортиқ меҳнат мигрантлари вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда. Бу ҳақида Бухоро вилоятида Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари ҳамкорлигида меҳнат миграцияси соҳасида олиб борилаётган чора-тадбирлар масаласига бағишлаб ўтказилаётган анжуманда Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев маълум қилган. 

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Россия меҳнат ва бандлик федерал хизмати раҳбарияти иштирок этмоқда. 

Анжуманнинг асосий мақсади Ўзбекистон фуқароларининг Россияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириши жараёнида юзага келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда меҳнат миграцияси тизимини янада такомиллаштириш масалаларига қаратилган. 
 
Мазкур анжуман Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари ўртасида 2017 йил 5 апрелда тузилган “Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда жўнатиш ва жалб қилиш тўғрисида”ги Келишувни амалга ошириш доирасида 12-13 ноябрь кунлари Бухоро вилоятида ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалро Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари – сенатор Мақсуда Ворисова бугунги кунда Ўзбекистоннинг 3 миллион аҳоли хорижда мардикорлик билан шуғулланаётганини айтган эди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 74
Рейтинг: 3.1
t
×
×