Москвада ҳарорат +30 дан ошгани туфайли энг юқори хавф даражаси эълон қилинди
Бу қизиқ
−
16 Июнь 2023
9533Москвада ҳаво ҳарорати 30 даражадан юқорига кўтарилгани учун хавфнинг энг юқори “оловранг” даражаси эълон қилинди. Бу ҳақда Россия Гидрометеорология маркази хабар берди.
Қайд этилишича, огоҳлантириш бугун маҳаллий вақт билан соат 11:00 дан 18:00 га қадар амал қилган. Москва метеорология бюросининг маълумот беришича, шаҳарда 16 июнь куни учун ҳаво ҳароратининг исиши бўйича рекорд 1946 йилда ўрнатилган бўлиб, ўшанда ҳаво 32,5 даражагача исиган.
"Бугунги кунда шаҳардаги ҳарорат иқлимий меъёрдан уч даражага ошади", дейди соҳа мутахассисларидан бири.
Подмосковьеда эса “оловранг” хавф даражаси эртага, 17 июнь куни соат 16:00 га қадар амалда бўлади. Эртага шаҳарда ҳаво ҳарорати 29 даражагача исиши прогноз қилинган. Бундан ташқари, минтақада тўртинчи даражадаги ёнғин хавфи ҳам мавжуд.
Маълумот учун, ранг шкаласи бўйича “оловранг” ҳаво ҳарорати хавфлилиги жиҳатидан энг юқори даражани билдиради. Бундай об-ҳаво инсон саломатлиги учун потенциал хавфли деб баҳоланади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17-19 июнь кунлари Ўзбекистон жанубида +45 даражагача юқори иссиқ кузатилиши прогноз қилинганди.
LiveБарчаси