Москва вилоятида ҳам мигрантлар учун патент нархи оширилди
Олам
−
14 Ноябрь
57042025 йилдан бошлаб Россиянинг Москва вилоятида мигрантлар учун патент нархи 8,9 минг рублгача оширилмоқда. Шу орқали вилоят бюджетига қўшимча равишда 2,9 миллиард рублга яқин маблағ жалб қилинади. Бу ҳақда Москва вилояти Думаси раиси Игорь Бринцаловга таяниб, ТАСС хабар берди.
“Биз чет эл фуқароларига патентни ҳисоблаш учун минтақавий коэффициентни белгилайдиган қонунни қабул қилдик. Бу йил Москва вилоятида патентнинг нархи 7500 рублни ташкил қилмоқда. Бир неча йилдирки, Москва шаҳри ва Москва вилоятида патент нархи бир хил даражада белгиланган”, деди у.
Шунингдек, у 2025 йил 1 январдан бошлаб Москва вилоятида чет эллик ишчиларни алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси, кўча овқатлари, ижтимоий хизматлар, спорт, маданият, дам олиш, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида патент асосида ишга жалб қилиш тақиқланишини эслатди.
Эслатиб ўтамиз, Москва мэри Сергей Собянин шаҳарда хорижлик мигрантлар учун патент нархи қарийб 20 фоизга ошиб, 2025 йилда унинг нархи 8,9 минг рублни ташкил қилишини маълум қилганди.
LiveБарчаси