Москвада мигрантлар учун патент нархи оширилади

Олам

image

Россиянинг Москва шаҳрида хорижлик мигрантлар учун патент нархи қарийб 20 фоизга ошиб, 2025 йилда унинг нархи 8,9 минг рублни ташкил қилади. Бу ҳақда пойтахт мэри Сергей Собянин маълум қилди.

“Мигрантлар солиқлар нуқтаи назаридан фуқароларимиз билан таққосланадиган миқдорда пул тўлаши – муҳим масала. Биз фуқароларимизнинг ҳар ойлик даромад солиқлари ўтказмаларидан келиб чиқамиз ва уни шу тоифадаги ишчиларники билан солиштирамиз. Маълумки, улар юқори малакали инсонлар тоифаси эмас. Бугунги кунда ойлик тўланадиган патент 7,5 минг рубль бўлиб, уни даромад солиғи аванси деб ҳисоблаш мумкин. 1 январдан бошлаб у 8,9 минг рубль бўлади”, дейди Сергей Собянин.

Шаҳар мэрининг сўзларига кўра, бу чора-тадбирлар иш берувчиларнинг мигрантлар ва Россия фуқаролари учун харажатларини тенглаштириш имконини беради.

“Механизм анча олдин яратилган, у мигрант иш берувчилар фуқароларимиздан кам харажат қилмаслиги учун қаратилган масалани тартибга солади”, дея таъкидлаган мер.

Собяниннинг қайд этишича, Москвада меҳнат патентларини бериш бўйича сезиларли ўсиш кузатилмаяпти, ҳозирда бу қарийб 450 мингтани ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Свердловск вилоятидаги бола ҳуқуқлари бўйича вакил Игорь Мороков мактабларда таҳсил олаётган мигрант оилаларнинг фарзандларига ногирон сифатида қараш кераклигини айтганди. Мороков Россия мактабларида таҳсил олаётган, аммо рус тилини билмайдиган ўқувчиларнинг мавжудлиги билан боғлиқ муаммога шу тариқа “ечим” борлигини таъкидлаган. Омбудсман бу ўқувчилар сони кам бўлган синфларни ташкил этиш ва ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўлаш имконини беришини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрантлар Москва шаҳри патент нархи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made