Москва Киевнинг ҳужумига гап билан эмас, балки аниқ ҳаракатлар билан жавоб беради – Лавров

Олам

image

Москва Киевнинг Кремлга дрон орқали ҳужум қилишга уринишига гап билан эмас, балки аниқ ҳаракатлар билан жавоб беради. Бу ҳақда бугун, 5 май куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ҳиндистоннинг Гоа штатида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Биз “casus belli” бор (лотинча “урушга сабаб”) ёки йўқлиги ҳақида гапирмасдан, аниқ ҳаракатлар билан жавоб берамиз. “Руслар кўп вақт отни эгарлайди, лекин улар тез чопади" деган мақол бор", дейди Лавров.

Унинг қўшимча қилишича, Киев Ғарб “хўжайинлари”нинг розилигисиз Кремлга дрондан ҳужум қилишга қарор қабул қила олмайди.

“Бу аниқ душманлик ҳаракати эди. “Эгалари” билмаган ҳолда Киев буни амалга ошира олмаслиги аниқ", дейди вазир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремлга дрон воситасида ҳужум қилинганди. Россия томони бу Украинанинг иши эканини иддао қилмоқда. Украина Президенти Владимир Зеленский эса мамлакат Кремлга ҳам Россияга ҳам ҳужум қилмаганини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва Лавров Киевнинг ҳужуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг