Мораторий жорий қилингандан кейин табиатга 9,7 млрд сўмлик зарар етказилган
Жамият
−
25 Ноябрь 2020
3125Ўзбекистонда мораторий жорий этилганидан буён 3 897 та ҳолатда табиатга қарийб 10 млрд сўм миқдорида зарар етказилган. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нарзулла Обломуродов маълум қилди.
У мораторий давридаги ишлар ҳақида ахборот бериб, қуйидагиларни маълум қилди:
Мораторий даврида жисмоний ва юридик шахслардан жами 4018 та (10 ойлик ҳолатига) мурожаат келиб тушган, мурожаатларда 188 943 туп давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга рухсат сўралган;
20 ноябрь ҳолатига кўра, жами қонунбузарликлар сони 3 897 та, белгиланган жарима — 4 316,1 млн сўмни ташкил этиб, шундан 2 757,4 млн сўми ундирилди;
табиатга етказилган зарар — 9 млрд 787,2 млн сўмни ташкил этиб, шундан 2 942,4 млн сўми ундирилди;
ундирилмаган жарима ва табиатга етказилган зарарни ундириш мақсадида 338 та ҳолат бўйича (6 913,1 млн сўм) тўпланган ҳужжатлар тегишли органларга (суд, прокуратура, МИБ, ИИБ) киритилди;
17 та ҳолат бўйича қонунбузарлик содир этган шахсларга жиноий иш қўзғатилган.