“Мона Лиза”да да Винчининг “имзо”си топилди

Маданият-санъат

image

Франция ва Англия олимлари "Мона Лиза"ни замонавий усуллар ва технологиялар ёрдамида текширди. Натижада улар Леонардо да Винчининг рамзий "имзо"сини топди. Бу ҳақда "24 news breaker" нашри хабар берди.

Ушбу кашфиётни батафсил ўрганиш учун тадқиқотчилар заррачалар ҳаракатини деярли ёруғлик тезлигигача тезлаштирадиган энг замонавий машина — синхротрондан фойдаланган. Ушбу илғор технология уларга бўёқнинг кимёвий таркибини атом даражасигача таҳлил қилиш имконини берди. 

Франциянинг CNRS илмий тадқиқот маркази кимёгари Виктор Гонсалес томонидан ўтказилган бу тадқиқот натижасига кўра, Леонардо да Винчи Мона Лизанинг асосини ташкил этган терак дарахтини тайёрлаш учун ноёб кимёвий аралашмадан фойдаланган. Ушбу топилма Леонардонинг экспериментал табиатини ва санъат яратишдаги ўзига хос ёндашувини кўрсатади.

Олимлар расмнинг юқори ўнг бурчагидан плумбонакрит деб номланган моддани топди. Ушбу кимёвий унсур қўрғошин оксидидан тайёрланган. Унинг мавжудлиги санъат тарихчиларининг узоқ йиллик шубҳаларини тасдиқлади: Леонардо бўёқни қалинлаштириш ва қуритиш жараёнини тезлаштириш учун қўрғошин оксиди кукунидан фойдаланган. Виктор Гонсалеснинг сўзларига кўра, плумбонакритни Леонардо техникасининг ҳақиқий "имзоси" дейиш мумкин. 

Маълумот учун, ушбу модда Рембрандтнинг 17-асрга оид расмларида ҳам учрайди. 

Эслатиб ўтамиз, Леонардо да Винчининг бутун дунёга машҳур асари “Мона Лиза” ўғирланганидан сўнг машҳурликка эришган. Ушбу жиноят “аср ўғрилиги” деб аталади.


Мақола муаллифи

Теглар

имзо Мона Лиза да Винчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг