“Мона Лиза” бошқа жойга кўчирилади

Олам

image

Италиялик машҳур рассом, Уйғониш даврининг етук намояндаси Леонардо да Винчининг “Мона Лиза” (Жоконда) картинаси Париж шаҳридаги Лувр музейининг алоҳида хонасига кўчирилади. Бу ҳақда Франция Президенти Эммануэль Макрон маълум қилди.

Янги зал 2031 йилгача очилиши режалаштирилган. Макрон, шунингдек, Луврнинг ўзи ҳам қайта қурилишини айтди. Музей таъмирланади, реставрация қилинади ва кенгайтирилади ҳамда ажойиб янги кириш эшигига ҳам эга бўлади.

Лувр раҳбарияти ҳар йили 9 миллионга яқин ташриф буюрувчиларни жалб қиладиган музейда гавжумликни бартараф этиш учун янги кириш эшиги очмоқчи. Музейнинг кунлик ташрифи аллақачон 30 минг кишига етган. Тахминларга кўра, Лувр меҳмонларининг 80 фоизи Леонардо да Винчининг дурдона асарини кўриш учун келади, шунинг учун расмни алоҳида хонага кўчириш таклифлари бир неча йиллардан бери эшитилмоқда.

Январь ойи бошида “Le Parisien” газетаси Лувр бош директори Лоранс де Карнинг республика Маданият вазирлигига йўллаган мактубига таяниб, саройнинг аҳволи ёмонлашаётгани, бу экспонатлар учун хавф туғдираётгани ҳақида хабар берган эди. “France 24”нинг ёзишича, Макрон эълон қилган Луврни кенг кўламли реконструкция қилиш режаси тахминан 10 йил давомида тахминан 700-800 миллион еврога тушади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Riposte Alimentaire“ (”Озиқ-овқат реакцияси“) ҳаракатининг экология фаоллари Париждаги Лувр музейида машҳур рассом Леонардо да Винчининг дурдона асари “Мона Лиза” (Жоконда) картинасига шўрва улоқтирганди. Музей ходимлари картина намойиш этилаётган зални ёпди. Леонардо да Винчининг асарига ҳеч нарса қилмади. 2022 йил май ойида Луврга ташриф буюрувчи дунёга машҳур картинага торт улоқтирган. Эркак ногиронлар аравачасида эди, у кекса аёлнинг кийимида музейга кирганди. 1956 йилда талаба ҳужумидан сўнг расм ўқ ўтказмайдиган ойна билан қопланган. Бундан олдин 1950 йилда бир киши расмга сульфат кислота қуйган, кейин боливиялик талаба унга тош отган, 2009 йилда эса россиялик сайёҳ чой улоқтирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эммануэль Макрон Лувр Мона Лиза Леонардо да Винчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг