Молдованинг янги Президенти Путин билан суҳбатлашишни хоҳлаяпти

Олам 6749
image

Молдовадаги президентлик сайловларида ғолиб чиққан Майя Санду Россия Президенти Владимир Путин билан икки томонлама муносабатлар масаласини муҳокама қилишга умид қилмоқда. Бу ҳақда у BBC рус хизматига берган интервьюсида айтиб ўтган. 

У Молдовани барча мамлакатлар билан, шу жумладан Россия билан ҳам яхши муносабатлар ўрнатишини хоҳлайди. 

Сиёсатчи Путин билан Молдова экспортини қайта тиклаш, шунингдек, Россияда ишлаётган Молдова фуқаролари учун яхши шароитлар ва пенсия таъминоти тўғрисидаги шартномани имзолаш масаласини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

"Россия билан муносабатларимиз бўйича бизда жуда катта таклифлар бор", деган Санду.

Маълумот учун, кеча, 16 ноябрь куни Молдовадаги президентлик сайловларида ғарбпараст Майя Санду ғалаба қозонгани маълум бўлганди. 

Кечанинг ўзида Россия Президенти Владимир Путин "Ҳаракат ва бирдамлик партияси" етакчиси Майя Сандуга телеграмма юбориб, Молдовадаги президентлик сайловларида ғалаба қозонгани билан табриклаган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 201
Рейтинг: 3
Теглар
t
×