Молдова Президенти сайловида Майя Санду ғалаба қозонди

Олам

image

Молдовадаги президентлик сайловларида ғарбпараст Майя Санду ғалаба қозонди. Бу ҳақда Молдова Марказий сайлов комиссияси маълумотларига асосланиб хабар берилган. 

Унга кўра, протоколларнинг 99,3 фоиздан кўпроғи қайта ишлангандан сўнг Санду сайловларда 56,91 фоиз овоз тўплаган. Унинг рақиби Игорь Додон эса 43,09 фоиз овоз олган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Сандуни Молдованинг 910 мингдан ортиқ фуқароси, Додонни эса 689 мингдан ортиқ фуқаро қўллаб-қувватлаган. 

МСК 20 га яқин хорижий сайлов участкаларида протоколларни кўриб чиқиши керак.

МСК маълумотларга кўра, Сандуни 92 фоиздан ортиқ чет элда овоз берган Молдова фуқаролари қўллаб-қувватлаган.

Маълумот ўрнида, Молдова Бош вазири Ион Кику Сандуни сайловлардаги ғалабаси билан табриклаган.

Маълумот учун, кеча 15 ноябрь куни Республикада Президент сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Унда "Ҳаракат ва бирдамлик партияси" етакчиси Санду ва амалдаги давлат раҳбари Додон қатнашдилар.

Аввалроқ, Молдовада биринчи марта аёл киши президентликка сайланиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

САЙЛОВ МОЛДОВА

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг