Бугун АҚШ Президентлиги сайловида муҳим кун

Олам

image

Бугун, 14 декабрь куни АҚШда сайловчилар коллегияси 3 ноябрдаги президентлик сайловлари натижаларига кўра, Президент ва вице-президент учун ўз овозларини беради

Сайловчилар коллегияси 538 аъзодан иборат. 

АҚШда президентликка номзод 50 штат ва Колумбия округи ўртасида сайловчиларнинг овозларини уларнинг аҳолисига мутаносиб равишда тақсимлайдиган Сайлов коллегияси тизими орқали Президент бўлади.

Сайлов натижалари шуни кўрсатадики, Демократик партиядан номзод Жо Байден сайловчиларнинг 306 та овозини олган, бу эса талаб қилинган 270 та овоздан ҳам кўп. Амалдаги Президент Дональд Трамп эса 232 та овоз тўплаган.

Сайловчиларнинг ҳар бири ўз штатида, маҳаллий вақт билан соат 10:00 дан бошлаб овоз беради. Ҳар бир штатдаги сайловчилар сони унинг Конгрессдаги вакиллари сонига тенг. 

Сайловчилар коллегиясидаги овозлар натижалари Конгресс томонидан 2021 йилнинг 6 январида тасдиқланади.

Президент инаугурацияси 20 январь куни бўлиб ўтади


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ САЙЛОВ

Баҳолаганлар

384

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг