Молдовадаги президентлик сайловларида аёл номзод олдинга чиқиб олди

Олам 2017
image

Молдовада ўтказилаётган президентлик сайловларининг иккинчи босқичида "Ҳаракат ва бирдамлик партияси" етакчиси Майя Санду ғолиб бўлди. Бу ҳақда "РИА Новости" хабар бермоқда. 

Манбага кўра, деярли 100 фоиз протоколлар қайта ишлангандан сўнг Санду 56,28 фоиз овоз тўплагани маълум бўлган. 

Молдова Марказий сайлов комиссияси мамлакат ичидаги сайлов участкаларининг барча протоколларини кўриб чиққан. 

Унга кўра, сайловчиларнинг 43,72 фоизи президентликка яна бир номзод Игорь Додонга овоз берган. 

МСК протоколларнинг 98,69 фоизини қайта ишлаган. АҚШ ва Канададаги сайлов участкаларининг ишлари ҳанузгача давом этмоқда.

Маълумот учун, Молдовада президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Унда "Ҳаракат ва бирдамлик партияси" етакчиси Майя Санду ва амалдаги Президент Игорь Додон иштирок этди. Бу иккала номзод 2016 йилда бўлиб ўтган президентлик сайловида ҳам курашган эди. 

2016 йилги президентлик сайловларида Санду Европапараст кучларнинг ягона номзодига айланган. Aммо у иккинчи босқичга қадар Додонга 4 фоиз фарқ билан ютқазган.

Аввалроқ, Молдовада биринчи марта аёл киши президентликка сайланиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 3.2
t
×