Обама китобида Путин ва Медведев ҳақида ёзди

Олам

image

АҚШнинг собиқ Президенти Барак Обама Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва собиқ Президент Дмитрий Медведев ҳақидаги фикрлари билан бўлишди. Бу ҳақда Обама ўзининг "Ваъда қилинган замин" китобида ёзган

Американинг 44-президенти Путиннинг "Чикаго машинасини бошқарган кўча бошлиғига" ўхшашини таъкидлаган. 

Шунингдек, Обама Медведевни ҳақиқий куч эгаси деб билмаслигини айтган.

"Президент Дмитрий Медведев эса янги Россиянинг ўзига хос тимсоли бўлиб туюлди: ёш, келишган ва Европада тикилган замонавий костюмлар киядиган. Тўғри, у Россиядаги ҳақиқий куч эмас эди", деб ёзган Обама ўз хотираларида.

АҚШ собиқ Президентининг сўзларига кўра, у БРИКС (беш мамлакатдан иборат гуруҳ: Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка) раҳбарлари орасидан асосан Медведев билан алоқада бўлишни хоҳлаган. Чунки Россия билан муносабатлар паст даражада бўлган.

Аввалроқ, Обама "АҚШнинг дунёда обрўси топталгани"да, коронавирус билан курашиш учун мамлакатда самарали чоралар кўрилмаганида Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Дональд Трампни айблагани ҳақида хабар бергандик. 

Маълумот учун, Барак Обама 2009-2017 йилларда АҚШ Президенти бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

ПУТИН ОБАМА МЕДВЕДЕВ

Баҳолаганлар

475

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг