Молдовадаги аэропортда отишма содир этган тожикистонлик умрбодга қамалиши мумкин
Олам
−
01 Июль 2023
4669Молдованинг Кишинёв аэропортида отишма содир этган тожикистонлик шахс умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин. Бу ҳақда Молдова Бош прокурори Ион Мунтяну брифингда маълум қилди.
“Молдова қонунчилигига кўра, у содир этган жинояти учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин”, дейди Мунтяну.
Маълумотларга кўра, Кишинёв аэропортида отишма содир этган тожикистонлик Рустам Ашуров оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Текширув вақтида эркак Тожикистон фуқароси экани аниқланган. Полицияда унинг фуқаролиги ҳақида бошқа маълумотлар йўқ.
Молдова бош полиция инспекцияси раҳбари Виорел Чернэуцянуга кўра, полиция қўлга олинган шахснинг Тожикистондан ташқари бошқа давлатлар фуқаролигига эга ёки йўқлигини текширмоқда.
"Бу вазиятда икки ёки уч фуқаролик жиҳати энг муҳими эмас", дейди Виорел Чернэуцяну.
Эслатиб ўтамиз, Молдованинг Кишинёв аэропортида Тожикистон фуқароси отишма содир этганди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлиб, бир киши жароҳатланганди. У Тожикистонда жорий йилнинг 23 июнь куни “Ориёнбанк” раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Исматуллоевни ўғирлаб кетганликда айбланган. Шундан сўнг, у яшириниш мақсадида Туркия орқали Молдовага қочиб кетган.
LiveБарчаси