Молдовада фавқулодда ҳолат эълон қилинади
Олам
−
15:55
1396Молдовада 16 декабрдан 60 кунлик фавқулодда ҳолат жорий этилади. Бу ҳақда ProTV телеканали хабар берди.
Фавқулодда ҳолат жорий этилишининг асосий сабаби сифатида Россиядан газ етказиб беришни тўхтатиш таҳдиди кўрсатилган. Фавқулодда ҳолат жорий қилишни 101 депутатдан 56 нафари қўллаб-қувватлаган.
“2025 йил 1 январдан бошлаб Россиядан газнинг мамлакатга келиши тўхташи кутилмоқда”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, Россиядан газ Молдовага Украина орқали ўтадиган қувур орқали келади. Россиянинг "Газпром" ва Украинанинг “Нафтогаз” компаниялари ўртасидаги ёқилғи транзити бўйича беш йиллик шартнома муддати 31 декабрда тугайди. Киев келишувни узайтирмаслигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен АҚШнинг янги президенти этиб сайланган Дональд Трампга Европа бозоридаги Россия суюлтирилган газини Америка газига алмаштиришни таклиф қилганди. Унинг айтишича, Европа ҳали ҳам Россиядан катта ҳажмдаги суюлтирилган газ олади.