Модрич фаолиятини якунламоқчи

Спорт

image
Хорватия терма жамоаси сардори ва “Милан” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич Жаҳон чемпионатидан сўнг фаолиятини якунламоқчи. Бу ҳақда “World Soccer Talk” нашри берди.

40 ёшли хорватиялик футболчининг “Милан” билан шартномаси келаси йил июнь ойида тугайди. Аввалроқ клуб уни жамоада олиб қолишни истаётгани, ярим ҳимоячининг ўзи ҳам қолиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ клубдаги сўнгги воқеалар унинг фикрини ўзгартирган.

Манбага кўра, бунга бир нечта омил таъсир қилган. “Милан”нинг Чемпионлар Лигасига йўлланма ололмагани Модрични Европанинг энг нуфузли турнирида яна бир бор қатнашиш имкониятидан маҳрум қилди. Шунингдек, у ҳурмат қиладиган мураббий Массимилиано Аллегрининг кетиши ҳам муҳим омил бўлган. Қолаверса, Модрич ҳали ҳам совринлар учун курашишни истамоқда, аммо “Милан”даги яқин ислоҳотлар фонида бу қийин вазифадек кўринмоқда.

Модрич ўтган ёзда “Милан” сафига қўшилган эди. У жорий мавсумда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Модрич Хорватия терма жамоаси сафида 196 та ўйинда иштирок этиб, 28 та гол урган. У жамоасига 2018 йилда Жаҳон чемпионати кумуш медалини, тўрт йилдан кейин эса бронза медалини қўлга киритишга ёрдам берган.

Мақола муаллифи

Теглар

Хорватия Лука Модрич “Милан”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг