Моди G20 сессиясида “India” ўрнига “Bharat” ёзуви билан нутқ сўзлади
Олам
−
09 Сентябрь 2023
4866Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Нью-Деҳлида очилган G20 саммитининг биринчи сессиясида мамлакатни номи сифатида “India” ўрнига “Bharat” ёзуви туширилган белгидан фойдаланди. Унинг чиқиши ANI News агентлигида тўғридан тўғри трансляция қилинди.
Ҳиндистон Конституциясида ҳинд ва инглиз тиллари расмий тиллар сифатида қайд этилган. Инглиз тилида мамлакат “India”, ҳинд тилида “Bharat” деб аталади.
“Reuter” агентлигининг қайд этишича, G20 логотипида мамлакат номи ҳар икки тилда ҳам акс эттирилган, илгари эса фақат “India” сўзи ишлатилар эди.
“Бҳарат G20 раиси сифатида делегатларни кутиб олади”, дея ҳинд тилида нутқ сўзлаган Нарендра Моди.
Маълумот учун, Ҳиндистон Президенти Драупади Мурму G20 саммити кечки овқатига инглиз тилида ёзилган таклифномаларда биринчи марта “President of India” ўрнига “President of Bharat” атамасини қўллаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ҳиндистондаги маҳаллий ОАВ ҳукумат мамлакатнинг инглиз тилидаги номини “India”дан “Bharat”га ўзгартириш таклифини парламентда овозга қўйиш ниятида эканини хабар қилганди. Бироқ мамлакат Ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар Ҳиндистон ҳукумати давлат номини ўзгартиришни режалаштирмаётганини билдирганди.
LiveБарчаси