Ҳиндистон ТИВ мамлакат номи ўзгартирилишига оид янги маълумот берди
Олам
−
07 Сентябрь 2023
4772Ҳиндистон ҳукумати давлат номини ўзгартиришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар ANI ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
Субраманьям Жайшанкар мамлакат номини ўзгартириш режаси йўқлигини айтиб, мухолифат партияларини конституцияни ўқишга чақирган. Вазир Ҳиндистон конституциясида иккита расмий тил –инглиз ва ҳинд тили борлигини эслатган. Ҳинд тилида давлат бошқа номга эга – Бҳарат (мустамлакачиликдан олдинги Ҳиндистоннинг тарихий номи).
Шу билан бирга, вазир “Бҳарат” атамасининг расмий протоколларда қайд этилиши аввалроқ амалга оширилиши керак эди, деб ҳисоблайди.
“Президент Бҳаратни танлаганидан фахрланамиз. Бу мустамлакачилик тафаккуридан узоқлашиш учун яна бир қадамдир”, дейди Жайшанкар агентликка.
Ҳиндистон Президенти Драупади Мурму номидан G20 саммити шарафига зиёфатга таклифномалар юборилганидан кейин мамлакат номини ўзгартириш масаласи пайдо бўлди. Гап шундаки, унда инглиз тилида “Бҳарат Президенти” ибораси ишлатилган.
Шундан сўнг, ҳинд матбуоти мамлакатнинг инглиз тилидаги номини ўзгартириш сентябрь ойида парламентнинг навбатдан ташқари сессиясида муҳокама қилинишини ёзди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон ҳукумати мамлакатнинг инглиз тилидаги номини Бҳарат (ҳиндча номи)га ўзгартириши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь