Moderna ўз вакцинасини қанчадан сотишини маълум қилди

Олам

image
Германия ва АҚШ вакцинаси 90 фоиз самарали экани исботланди north_east

Германия ва АҚШ вакцинаси 90 фоиз самарали экани исботланди

Американинг Moderna компанияси ишлаб чиққан коронавирусга қарши вакцинани сотиб олмоқчи бўлганларга ҳар бир доза 25-37 доллардан етказиб берилади. Бу ҳақда компания раҳбари Стефан Бансель “Welt am Sonntag” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Банселнинг маълум қилишича, компания Европага ўз вакцинасини етказиб бериш бўйича келишув тузишга яқин турибди.

“Бу COVID-19 нинг оғир шаклига чалинган беморни даволаш соғлиқни сақлаш тизимига қанчага тушишини инобатга олганда адолатли нарх. Биз учун гап максимал даромад олишда эмас”, деган Бансель.

Вакцина нархи буюртма ҳажмидан келиб чиқиб, ўзгариб туради. Moderna шу йил охиригача 20 млн доза вакцина ишлаб чиқармоқчи. Препаратнинг бир қисми Европага ҳам етказиб берилади.

“Амалда ҳеч нима имзоланмади, аммо биз Европа комиссияси билан келишувга эришишга яқинмиз... Биз Европани таъминлашни хоҳлаймиз ва конструктив музокара олиб боряпмиз”, деган Бансель.

Унинг айтишича, Брюссель билан музокаралар якунига етай деб қолган, яна бир неча кунда ҳаммаси аниқ бўлади.

Маълумот учун, Moderna компанияси ишлаб чиққан коронавирусга қарши вакцина 3-босқич синовида 94,5 фоизлик самара кўрсатгани айтилганди. Синовларда 30 минг киши иштирок этган.

Аввалроқ, АҚШ Президенти Дональд Трамп вакцина ишлаб чиқарувчи компанияларни сайловлар вақтида ўзига қарши фитна қилишда айблаб чиқди. Трамп компаниялар ўзи ишлаб чиққан вакциналарнинг самарадорлиги ҳақидаги маълумотларни атайин сайловлардан кейин эълон қилинганига норозилик билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус вакцинаси

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг