Трамп вакцина ишлаб чиқарувчиларни сайловларда унга қарши фитна уюштиришда айблади

Олам

image

Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарувчилар АҚШда Президент сайловлари натижаларига таъсир ўтказиш учун атайлаб муваффақиятли синовларни ўтказишни кечиктирган. Амалдаги давлат раҳбари Дональд Трамп Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида шундай фикрни айтиб ўтди.

“Фармацевтика компаниялари атайлаб президентлик сайловидан сўнг COVID-19’га қарши вакциналарни муваффақиятли синовдан ўтказишни режа қилди. Агар улар буни олдинроқ қилганида, бу овоз бериш натижаларига таъсир қилиши мумкин эди”, дейди Трамп.

Шунингдек, Президентнинг фикрига кўра, унинг ғалаба қозониш имкониятини ошириши мумкинлиги учун Pfizer сайловдан олдин ўз вакцинасининг муваффақиятли синовдан ўтганини ошкор қилмаган. 

“Pfizer ва бошқалар ҳаттоки ўз вакциналари бўйича ўтказилган синовлар натижаларини эълон қилмасликка қарор қилдилар, яъни сайловлар ўтказиладиган пайтни кутиб, яхши натижага эга вакцинаси борлигини ошкор қилмадилар”, деди Трамп.

Унинг фикрига кўра, бунинг сабаби фармацевтика компаниялари унинг дори-дармон нархларини пасайтириш сиёсатидан қониқиш ҳосил қилмаган.

АҚШда Президент сайлови 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Ғолиб ҳали эълон қилинмаган, аммо аксарият Америка оммавий ахборот воситалари аллақачон демократ Жо Байден ғалаба учун зарур бўлган 270 та сайловчилар овозини олгани ҳақида хабар берган. Унинг ўзи ҳам ғолиблигини эълон қилди, аммо Трамп буни тан олмади. У сайловларда фирибгарликлар бўлганлиги тўғрисида кўп марта гапирган ва унинг штаб-квартираси бир неча муҳим штатлар судига қайта ҳисобот даъволари билан мурожаат қилган.

Коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқарадиган Американинг Pfizer ва Moderna компаниялари АҚШ президентлик сайловларидан сўнг ўзлари ишлаб чиққан вакциналарнинг юқори самарага эга эканлигини эълон қилди. 9 ноябрь куни Pfizer ўз вакцинаси 90 фоиз самарали эканлигини эълон қилди ва кейинчалик унинг самаралилик даражасини 95 фоизга етказди. Компания аллақачон ушбу препаратни АҚШда рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат қилган.  Шунингдек, Moderna 16 ноябрь куни ўз вакцинасининг самарадорлигини тахминан 94,5 фоиз, деб эълон қилди.
 

Умиджон Нозимжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Трамп вакцина

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг