Мхитарян тарихий натижа қайд этди

Спорт

image

“Интер” ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян Европа Чемпионлар лигасининг финал босқичига чиққан тарихдаги биринчи арман бўлди.

ЕЧЛ 1/2 финалининг “Интер” ва “Милан” ўртасидаги жавоб учрашувида Симеоне Индзаги шогирдлари кучлироқ бўлиб, икки учрашув якунига кўра, (3:0) финалга йўл олди.

“Интер” ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян шу тариқа, еврокубокларнинг энг нуфузли турнири финал ўйинида иштирок этадиган илк арманистонлик футболчи бўлади. Аввал бу халқ вакиллари Европа Чемпионлар лигаси финалида майдонга тушмаган.

Мусобақа 1/2 финал доирасидаги “Интер” – “Милан” (2:0) ўртасидаги илк ўйинда Генрих Мхитарян гол уриб, ўша учрашувда якуний ҳисобни ўрнатган эди.

Европа Чемпионлар лигаси финали 10 июнь куни Истанбулда бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Чемпионлар лигаси Генрих Мхитарян “Интер”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made