Мухлислар ташрифи бўйича дунёнинг энг етакчи клублари эълон қилинди

Спорт

−

visibility310 timer2 дақиқа

image

Германиянинг “Transfermarkt” портали 2026-2027 йилги мавсумда уй учрашувларига ўртача ташриф буюрувчилар сони бўйича клублар рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Дортмунднинг “Боруссия” клуби биринчи ўринни эгаллаган. Жамоанинг уйдаги ўйинларини ўртача 81 365 нафар мухлис стадиондан кузатган.

Иккинчи ўриндан ҳар бир учрашувига ўртача 75 214 нафар томошабин ташриф буюрган “Интер” жамоаси жой олди. Кучли учликни эса 75 минг нафар мухлис кўрсаткичи билан “Бавария” якунлаган.

Портал ҳисоб китобига кўра, 2026-2027 йилги мавсумда ҳозирга қадар уй учрашувларига ўртача ташриф буюрувчилар сони бўйича дунёнинг энг яхши 10 та клуби:

  • “Боруссия” Дортмунд (Германия) – 81 365 нафар.
  • “Интер” (Италия) – 75 214 нафар.
  • “Бавария” (Германия) – 75 000 нафар.
  • “Милан” (Италия) – 74 545 нафар.
  • “Реал” Мадрид (Испания) – 73 614 нафар.
  • “Манчестер Юнайтед” (Англия) – 72 395 нафар.
  • “Атлетико” Мадрид (Испания) – 66 268 нафар.
  • “Рома” (Италия) – 65 728 нафар.
  • “Фламенго” (Бразилия) – 64 711 нафар.
  • “Бетис” (Испания) – 63 309 нафар.

Қизиғи шундаки, Испания Ла Лигасида пешқадамлик қилаётган “Барселона” ушбу рейтингнинг кучли ўнталигидан жой олмаган. Бу каталонияликларнинг уй стадиони реконструкцияси ҳали тўлиқ якунланмагани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Шунингдек, Англия Премьер-лигаси клубларидан фақат “Манчестер Юнайтед” кучли ўнталикка кирган. Бироқ жамоанинг чемпионатдаги натижалари бунга мутлақо тескари: “қизил иблислар” 11-турдан кейин турнир жадвалининг 19-ўрнида бормоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг