“Мхитарян иши”: сиёсат Европа лигаси финалига путур етказди

Спорт

image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 29 май куни Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида Европа лигаси финали ўтказилади. Англиянинг “Арсенал” ва “Челси” клублари ўртасидаги финал “Олимпия” стадионида бўлиб ўтади. 

Аммо Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги сиёсий муаммолар сабаб “Арсенал”нинг арман яримҳимояичи Генрих Мхитарян финалда жамоасига ёрдам бера олмайди. Мхитаряннинг Бакуга келмаслиги ҳақида Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот ҳам берди.

Маълумот учун, Озарбайжон ва Арманистон ўртасида Тоғли Қорабоғ ҳудуди сабаб бир неча ўн йиллардан бери зиддиятли вазият сақланиб турибди.

Озарбаёжон ТИВ Матбуот хизмати раҳбари Лейла Абдуллаева Арманистон ТИВ баёнотига жавоб қайтариб, мамлакат “Арсенал” клубининг арман ўйинчисини ўзининг сиёсий ташвиқотлари йўлида фойдаланаётганини таъкидлади.

Абдуллаева биринчи навбатда, Озарбайжон 29 май куни Бакуда ўтказиладиган Европа лигаси финалида иштирок этадиган барча ўйинчиларнинг, шу жумладан, “Арсенал” футболчиси Генрих Мхитарян ва мухлисларнинг хавфсизлигини тўла таъминлашини қайд этди.

“Шахсан мен ТИВ Матбуот котиби сифатида шу хусусда берилган саволларга жавобан бир неча марта Озарбайжон спортни сиёсатга аралаштирмаслигини таъкидладим. Озарбайжон биринчи марта муҳим спорт мусобақаларини ўтказмаяпти, бугунгача пойтахтимизда ўтказилган мусобақаларда арманистонлик спортчилар ҳам иштирок этган”, дейди Лейла Абдуллаева.

Унинг сўзларига кўра, Арманистон ТИВнинг “Арсенал” таркибидаги арман ўинчисининг Бакудаги финалда ўйнашдан бош тортиши тўғрисидаги баёноти расмий Ереваннинг спортни сиёсат қуролига айлантириш мақсадида эканидан далолат беради.

Яримҳимоячи Генрих Мхитарян Бакуда ўтадиган Европа лигаси финали “Арсенал”га ёрдам бера олмайди, деб хабар берди “The Times”.

Нашр маълумотига кўра, клуб 30 ёшли хавбекни хавфсизлик юзасидан Лондонда қолдиришни режалаштиряпти. Шунингдек, клуб айни жиҳат финал олдидан “Челси”ни чалғитишини истамаяпти.

Мхитарян аввал ЕЛнинг гуруҳ босқичида икки марта Озарбайжондаги ўйинларда иштирок этмаганди. Футболчи “Қорабоғ”га қарши ўйинни ўтказиб юборган. Ундан аввалроқ “Боруссия” таркибида ҳам Озарбайжондаги ўйинларда жамоасига ёрда бера олмаган.

“Арсенал” юзага келган ҳолатдан ҳайратда, бироқ вазиятни янада чигаллаштирмаслик учун шундай қарор қилиш кераклигини тушуниб турибди”, деб таъкидлайди “The Times”.

Озарбайжон ТИВ аввалроқ Бакуда Мхитаряннинг хавфсизлиги таъминланишини кафолатлаганди.

Озарбайжон ТИВ баёнотида мамлакатда турли дин ва миллат вакиллари тинчлик ҳамда ўзаро ҳурмат асосида яшаб келиши аоҳида таъкидланган.

“Бакуда ўтадиган Европа лигаси финалини юқори даражада ташкил этиш, хорижлик футболчилар ва мухлисларни Озарбайжондаги реал вазият билан яқиндан таништириш, Арманистон ТИВнинг асоссиз айбловларига энг тўғри жавоб бўлади”, деган Лейла Абдуллаева.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа лигаси Озарбайжон-Арманистон Генрих Мхитарян

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг