Митинг ортидан газни қайта ишлаш заводи директори қўлга олинди 

Олам

image

Қозоғистоннинг Жанаозен шаҳридаги газни қайта ишлаш заводи директори ва суюлтирилган газ бўйича электрон савдо маркази раҳбари қўлга олинди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар берган. 

Таъкидланишича, Молиявий мониторинг агентлиги газ нархининг асоссиз оширилгани юзасидан судгача текширув бошлади. 

Қайд этилишича, “Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ бутун Манғистау вилояти ва унга яқин ҳудудларни газ билан таъминлайди. 

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Жанаозен шаҳрида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи 120 тенгега (қарийб 3 минг сўм) кўтарилганидан норози бўлиб, оммавий митингга чиқди. Тобора оловланган намойишлар ортидан Ҳукумат комиссияси Ақтау шаҳридаги “Ынтымак” майдонида намойишчилар билан учрашган. Учрашув давомида суюлтирилган газ нархини пасайтириш ва Манғистау вилоятида газ нархини литри учун 50 тенге этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган.   

Музокара давомида томонлар барча юзага келаётган муаммоларни конструктив мулоқотнинг асосий оқимида ва амалдаги қонунчилик доирасида ҳал қилишга келишиб олган.   

Шунингдек, митинг иштирокчилари жавобгарликка тортилмаслигига ҳам кафолат берилганди. Лекин, 5 январь куни Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакатнинг бир қанча вилоятларида содир этилган ноқонуний ҳаракатлар чоғида жамоат тартибини бузганлик учун 200 дан ортиқ кишини қўлга олди.  

5 январь куни, шунингдек, Қозоғистоннинг амалдаги Ҳукумати истеъфо берди. Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Ҳукумат истеъфосини қабул қилди. 

Тўқаев мамлакатдаги норозилик вазиятига Ҳукумат, хусусан, Энергетика вазирлиги, шунингдек, “Казмунайгаз” ва “Казакгаз” компанияларини айблади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон намойиш директор

Баҳолаганлар

338

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг