Миср Ғазони қайта қурмоқчи

Олам

image

Миср Ташқи ишлар вазири Бадр Абдул Ати Миср давлати Ғазони қайта тиклаш бўйича кенг қамровли ва кўп босқичли режани ишлаб чиқаётганини айтди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.

Билдирилишича, ушбу режа Президент Дональд Трампнинг Фаластинни АҚШ ўз қўлига олиши учун ҳудуддан аҳолини чиқариш ҳақидаги таклифига қарши ҳаракат ҳисобланади. Лойиҳа аҳоли яшаши мумкин бўлган хавфсиз ҳудудларни ташкил этиш, Миср ва халқаро қурилиш фирмалари тармоқ инфратузилмасини олиб ташлаб, янгисини барпо этиш каби ишларни ўз ичига олади.

“Миср расмийлари бу режани европалик дипломатлар, Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликлари билан муҳокама қилган. Шунингдек, улар реконструкцияни молиялаштириш йўлларини, жумладан, Ғазони қайта тиклаш бўйича халқаро конференция ўтказишни ҳам муҳокама қилмоқда”, дейилади хабарда.

Унга қўшимча қилинишича, таклиф ҳали ҳам муҳокама қилинаётгани учун расмийлар ва дипломатлар аноним қолишни хоҳлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уйда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни қабул қилар экан, АҚШ Президенти Вашингтон Ғазо сектори устидан назорат ўрнатишини ва “барча хавфли портламаган бомбалар ва бошқа қуролларни олиб ташлаш учун жавобгар бўлишини”, қирғоқ чизиғини “Яқин Шарқ Ривьраси”га айлантиришини айтганди.

“Биз уни ривожлантирамиз, минглаб иш ўринларини яратамиз. Бу бутун Яқин Шарқ фахрланиши мумкин бўлган нарса бўлади”, деб ваъда берди Трамп.

Шундан сўнг, Дональд Трамп Ғазо секторида яшовчи фаластинликларни кўчиришни таклиф қилди. Нетаньяху Трампнинг ташаббусини маъқуллаб, уни “инқилобий” деб атади.

Ўз навбатида, фаластинликлар, қатор араб давлатлари ва АҚШнинг Ғарб иттифоқчилари республикачини танқид қилиб, уни халқаро ҳуқуқни бузганликда айблади.

Танқидларга қарамай, 10 февраль куни Дональд Трамп Ғазо секторини сотиб олиш ниятини тасдиқлади.

“Уни қайта тиклашга келсак, биз уни Яқин Шарқдаги бошқа давлатларга беришимиз мумкин, улар ҳудудининг бир қисмини қуриши мумкин; бошқа одамлар буни бизнинг ҳомийлигимиз остида амалга ошириши мумкин”, дейди у.

Трамп, шунингдек, АҚШнинг иттифоқдошлари Иордания ва Миср, агар фаластинликларни Ғазо бўйича баҳсли режасини қабул қилишдан бош тортса, уларга ёрдам беришни “назарий” тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Дональд Трамп Миср Фаластин Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг