Мирзиёев ЕОИИга қўшилиш масаласини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берди – Матвиенко

Жамият 1972
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш масаласини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берган. Бу ҳақда Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси раиси Нурдинжон Исмоилов билан учрашувда маълум қилди.

“Ўзбекистон Президенти қарор қабул қилди ва ҳозир Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш масаласи ишлаб чиқилмоқда”, дейди Матвиенко.

У Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлиши кечиктирмасдан амалга оширилишига умид билдирди. Россия евроосиё оиласи доирасида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш имкониятидан мамнун бўлишини айтди. 

“Агар бу амалга ошса, шубҳасиз, жуда улкан иш бўлади, чунки у халқаро амалиётга мос келади ва глобаллашув жараёнларини ҳисобга олади”, деб қўшимча қилди Спикер. 

Учрашувда Ўзбекистон Евроосиё иттифоқига қўшилгандан сўнг, Россия ушбу мамлакат билан икки томонлама ҳамкорлик қилиш учун янги имкониятларга эга бўлишини ва “давлатлараро муносабатларда мавжуд бўлган маълум тўсиқлар” олиб ташланиши таъкидлаб ўтилди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 68
Рейтинг: 3.1
Будьте в курсе событий!
×
×