Мирзиёев Япониянинг янги Бош вазирига мактуб йўллади

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, Йошиҳиде Суга бугун, 16 сентябрь куни овоз бериш натижаларига кўра, Япониянинг янги Бош вазири этиб сайланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Либерал-демократик партияси етакчиси Йошиҳиде Сугага унинг мамлакат Бош вазири этиб сайлангани муносабати билан табрик йўллади.

Давлат раҳбарининг мактубида икки томонлама муносабатларда юксак даражага эришилгани таъкидланган ҳамда Ўзбекистон-Япония стратегик шериклиги бундан буён ҳам изчил мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирилган.

Маълумот учун, бир неча кун олдин Йошиҳиде Суга Япониянинг ҳукмрон Либерал-демократик партиясининг янги раҳбари бўлганди. Унинг номзодини ёқлаб 535 депутатдан 377 нафари овоз берганди. 

Эслатиб ўтамиз, Япония Бош вазири Синдзо Абэ 28 август куни соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли истеъфога чиқди.65 яшар Абэ август ойининг бошидан бери бир қатор муолажаларни бошдан кечирган. Унинг истеъфосига ошқозон яраси сабаб бўлгани айтилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Йошиҳиде Суга

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг