Мирзиёев яна уч Паралимпиада чемпионларини телефон орқали табриклади (видео)

Спорт

image

Президент Шавкат Мирзиёев Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган Паралимпиада ўйинларида терма жамоага навбатдаги олтин медалларни келтирган пара енгил атлетикачилар – Элбек Султонов, Ёрқинбек Одилов ҳамда таэквондочи Асадбек Тоштемиров билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари спортчиларни ғалаба билан қутлаб, медаллар Мустақиллик кунига муносиб совға бўлганини таъкидлади.

Шунингдек, Президент параатлетларнинг мураббийлари ва ота-онасига миннатдорлик билдириб, кеча совриндор бўлган спортчиларга ҳам салом ва табрик сўзларини йўллади.

Маълумот учун, ҳозирча Ўзбекистон делегацияси жамғарган медаллар сони 11 та: 5 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Паралимпиада ўйинларида терма жамоанинг илк олтин медалларини қўлга киритган енгил атлетикачилар – Асила Мирзаёрова ва Қудратиллохон Маъруфхўжаев билан телефон орқали табриклаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ёрқинбек Одилов Элбек Султонов Асадбек Тоштемиров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг