Мирзиёев ваҳшийларча ўлдирилган 11 ёшли қиз ҳақида гапирди
Жамият
−
28 Июль 2023
37448Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрида ўтказилган Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида яқинда ушбу вилоятда 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилганини тилга олди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Президент мазкур ҳолатни эслатиб ўтар экан, вилоятда жиноятлар билан боғлиқ вазият қанчалик оғир эканини танқид қилган.
Айрим маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари институти кутилган натижани бермаётгани таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари янги тузилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига зўравонликка учраган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича “колл-марказлар” ташкил қилишни топширганди.
Фарғонада 11 ёшли қизнинг зўрлаб, ўлдирилиши
Жорий йилнинг 20 июль куни Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида Янги аср кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бино ёнидан 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш), 118 (Номусга тегиш) ва 119 (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш)-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов давомида ушбу жиноятни содир этишда 2006 йилда туғилган шахс гумонланаётгани аниқланиб, процессуал тартибда ушланди.
Воқеанинг қолган тафсилотлари ҳали маълум қилинмади.
Кейинроқ Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова марҳум қизчанинг уйига бориб, унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
LiveБарчаси