Ўзбекистонда зўравонликка учраган аёлларни қўллаб-қувватлаш учун “колл-марказлар” ташкил этилади
Жамият
−
28 Июль 2023
3549Ўзбекистонда зўравонликка учраган аёлларни қўллаб-қувватлаш учун “колл-марказлар” ташкил этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона шаҳрида ўтказилаётган Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида маълум қилинди.
Қайд этилишича, жорий йил биринчи ярмининг ўзида турли низолар туфайли 600 дан зиёд жиноят содир этилган бўлиб, уларда 2,7 мингга яқин, оилавий зўравонликдан 20 мингга яқин аёл жабр кўрган.
Шунингдек, айрим маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари институти кутилган натижани бермаётгани танқид қилинган.
Шунга кўра, давлат раҳбари янги тузилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги доирасида ҳар бир туманда:
- ижтимоий хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатадиган ижтимоий хизматлар марказлари;
- психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий ходимдан иборат “мобиль гуруҳлар”;
- зўравонликка учраган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича “колл-марказлар” ташкил қилишни топширган.
Қийин аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар учун ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш хизматини кенгайтириш вазифаси қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда уюшмаган ёшларнинг ягона электрон базаси шакллантирилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, мамлакатда барча шошилинч мурожаатлар учун ягона диспетчерлик тизими ишга туширилиши маълум қилинди.
LiveБарчаси