Ўзбекистонда уюшмаган ёшларнинг ягона электрон базаси шакллантирилади

Жамият

image

Ўзбекистонда уюшмаган ёшларнинг ягона электрон базаси шакллантирилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона шаҳрида ўтказилаётган Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, йиғилишда уюшмаган ёшлар билан ягона ёндашув асосида ишлашни йўлга қўйиш мақсадида Идоралараро кенгаш ва ҳудудий кенгашлар ташкил қилиниши белгиланган. Ушбу кенгаш уюшмаган ёшларнинг ягона электрон базасини шакллантириши ҳамда улар билан манзилли ишлаш дастурларини амалга ошириши қайд этилган.

Шунингдек, “Вояга етмаганлар билан ижтимоий-ҳуқуқий ишлаш кластери”ни жорий этишга топшириқ берилган.

Бунда, “оила – маҳалла – мактаб – мустақил ҳаёт” тамойили асосида ҳар бир тарбияси оғир ўсмир билан якка тартибда ишлаш бўйича янги тизим йўлга қўйилади.

Умуман, йиғилишда ёшлар ўртасидаги жиноятларни кескин камайтириш бўйича ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимининг ўзи шуғулланиб, ўзгариш қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур йиғилишда вояга етмаганлар энг кўп жиноят содир этган ҳудуд қайсилиги маълум қилинганди. Шунингдек, ёшлар билан ишлаш масаласини ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун Сирдарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларининг ўринбосарлари лавозимидан озод қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

уюшмаган ёшлар ягона электрон база

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар