Ишдан олишлар давом этади. Яна икки вилоят ҳокими ўринбосарлари бўшатилди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан ишлаш масаласини ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун Сирдарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларининг ўрибосарларини лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Қайд этилишича, юқоридаги икки вилоятнинг ҳоким ўринбосарлари Ш.Зайниддинов ва Я.Душановлардан ташқари Сирдарё вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари ҳам ишдан олинганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент бир йўла 15 та туманнинг ИИБ бошлиғи ҳамда 5 нафар туман прокурорини ишдан олганди. Шунингдек, Ички ишлар вазирининг ўринбосари Нажмиддин Тўрахўжаев ҳам вазифасидан олинди. Кеча эса Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи вазифасидан озод қилиниб, ўрнига янги раҳбар тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ўринбосар вилоят ҳокими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг