Мирзиёев Словения парламентининг раҳбари билан учрашди
Олам
−
22 Май
2917Бугун, 22 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Словенияга расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакатнинг Миллий ассамблеяси раиси Уршка Клакочар-Зупанчич билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон билан Словения ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни шу жумладан икки мамлакат парламентлари даражасида янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Кейинги йилларда парламентлараро алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Парламентлар ўртасидаги қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва жадаллаштириш учун соҳавий қўмиталар даражасида парламентлараро ҳамкорлик муҳимлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, гуманитар ҳамкорликни қўллаб-қувватлашда, жумладан, маданият ва кино кунлари, кўргазмалар ўтказиш, олий таълим муассасалари ўртасида академик алмашинувларни ривожлантиришда парламентларнинг кўмаги зарурлиги айтиб ўтилди.
Шу билан бирга, расмийлар биринчи Ўзбекистон-Словения парламентлараро форумини депутатлар ва экспертлар ҳамжамияти иштирокида Самарқанд шаҳрида ўтказишни таклиф қилди. Парламентлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 май куни Мирзиёев Словения Президенти Наташа Пирц Мусарнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Люблянага борганди. Бугун, 22 май куни эса Люблянадаги Конгресс майдонида Президент Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Қолаверса, Люблянадаги Президент саройида Шавкат Мирзиёев ва Словения Президенти Наташа Пирц Мусарнинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Шу билан бирга, Мирзиёев Словения Бош вазири Роберт Голоб билан учрашув ўтказганди.
LiveБарчаси