Люблянада Ўзбекистон-Словения ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?
Олам
−
22 Май
2734Бугун, 22 май куни Словениянинг Любляна шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Словения Бош вазири Роберт Голоб қўшма баёнот имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Улар ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтган. Булар:
- дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисида;
- таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида;
- транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
- “ақлли” шаҳарларни бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
- стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
- сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
- туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар
Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 май куни Мирзиёев Словения Президенти Наташа Пирц Мусарнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Люблянага борганди. Бугун, 22 май куни эса Люблянадаги Конгресс майдонида Президент Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Қолаверса, Люблянадаги Президент саройида Шавкат Мирзиёев ва Словения Президенти Наташа Пирц Мусарнинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Шу билан бирга, Мирзиёев Словения Бош вазири Роберт Голоб билан учрашув ўтказганди.
LiveБарчаси