Мирзиёев Самарқандга боради
Жамият
−
02 Сентябрь 2023
11863Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Жорий йил 2 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафотига 7 йил тўлди. Шу муносабат билан Мирзиёев Самарқандга сафари давомида Каримовни хотирлаш маросимида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 24 август куни ҳам Самарқандга ташриф буюриб, вилоятдаги бунёдкорлик ишлари, таълим масканлари фаолияти, саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари билан танишган.
LiveБарчаси