Бугун Мирзиёев Самарқандга боради

Жамият

image

Бугун, 24 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Қайд этилишича, Президент Самарқандга сафари давомида вилоятдаги бунёдкорлик ишлари, таълим масканлари фаолияти, саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари билан танишади.

Шунингдек, Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари бўйича йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22-23 август кунлари Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда рафиқаси Озарбайжонга икки кунлик давлат ташрифини амалга оширди. Ташриф дастурида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки мамлакат етакчилари иштирокидаги бошқа тадбирлар ўтказилди.

Шунингдек,  Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Музокаралар якунида икки томонлама битимлар қабул қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made