Мирзиёев Самарқандга боради

Local

image

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Жорий йил 2 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафотига 7 йил тўлди. Шу муносабат билан Мирзиёев Самарқандга сафари давомида Каримовни хотирлаш маросимида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 24 август куни ҳам Самарқандга ташриф буюриб, вилоятдаги бунёдкорлик ишлари, таълим масканлари фаолияти, саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари билан танишган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends