Мирзиёев Макронни кутиб олиш учун Самарқандга борди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция саммитида иштирок этиш учун бугун, 1 ноябрь куни Самарқандга келди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. 

“Бугун мамлакатимизга расмий ташриф билан Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон келади. Олий даражадаги музокаралар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Томонлар мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқадилар”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 1 ноябрь куни Франция Президенти Эммануэль Макрон Қозоғистон Республикасига ташриф буюрди. Кечки соатларда Макрон Самарқандга етиб келиши кутилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Франция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made