Мирзиёева Ўзбекистон Франция билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятини очиқлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Францияга борди. Мирзиёева Франция Ҳукуматининг Европа ва ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро билан учрашди. 

“Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро билан ўтган мазмунли мулоқотимиздан мамнунман. 

Франция Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим стратегик ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда. Ўзаро алоқаларимиз энергетика, транспорт, инфратузилма, таълим ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларни қамраб олади”, деб ёзган Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида. 

Унинг билдиришича, Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида ишончли ва барқарор ҳамкор сифатидаги мавқеини сақлаб қолган ҳолда, Франция ва умуман Европа билан шерикликни келгусида ҳам изчил мустаҳкамлаш ниятида.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг