Саида Мирзиёева машҳур курорт тармоқлари раҳбарлари билан учрашди
Ўзбекистон
−
11:40 184 1 дақиқа
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева дунёга машҳур курорт тармоқларидан бири – “Aman Group” раиси Владислав Доронин ҳамда “Capital Group” директорлар кенгаши раиси Павел Тё билан учрашди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Билдирилишича, учрашувда Бухорода туризм соҳасини ривожлантириш юзасидан фикр алмашган.



“Биз тарихий меросга авайлаб ёндашадиган халқаро брендлар билан шерикликка очиқмиз. Бундай ташаббуслар мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз”, дейди Саида Мирзиёева.
Live
Барчаси