Макрон Ўзбекистонга келди
Жамият
−
01 Ноябрь 2023
13087Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Бугун, 1 ноябрь куни бортида Франция Президенти бўлган самолёт Самарқанд халқаро аэропортига келиб қўнди. Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, уларда Ўзбекистон билан Франция ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
Савдо-иқтисодиёт, инновация, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари эътибор марказида бўлади. Ўзбекистон ва Франция раҳбарлари икки мамлакатнинг етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари иштирокидаги қўшма бизнес форуми ишида ҳам иштирок этади.
Саммит якунида бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар ҳамда савдо-инвестициявий келишувлар тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция саммитида иштирок этиш учун Самарқандга этиб борган эди.
LiveБарчаси