Мирзиёев эртага Европага жўнаб кетади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан 28-30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлинга боради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев ташриф давомида Олаф Шольц ва Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмаер билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши, шунингдек, Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарларининг учрашувлари режалаштирилган. 

Шунингдек, Ўзбекистон етакчиси Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси томонидан ташкил этиладиган ишбилармонлик тадбирларида ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.

Кун тартибидан Ўзбекистон Президентининг жорий йил май ойидаги Германияга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш, Германиянинг етакчи компания ва банклари билан инвестициявий, инновациявий ва технологик ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 сентябрь куни Берлинда Марказий Осиё давлатлари президентлари ва Германия канцлерининг биринчи саммити бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Шавкат Мирзиёев Олаф Шольц Франк-Вальтер Штайнмаер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг