Мирзиёев Бакуга етиб борди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан бугун, 11 ноябрь куни амалий ташриф билан Баку шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Озарбайжон Иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурида Ўзбекистон етакчисининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) тадбирларида иштирок этиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Президенти, шунингдек, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказади.

COP29 доирасида Ўзбекистон делегацияси томонидан ерларнинг таназзулга учраши ва чўлланишга қарши курашиш, экологик таълимни ривожлантириш ҳамда иқлим кун тартибини илгари суришда ёшларнинг ўрнига бағишланган юқори даражадаги тадбирлар ўтказилади.

Ўзбекистон Республикасининг махсус ташкил этилган Миллий павильонида Оролбўйи минтақасининг ижтимоий-экологик муаммоларини ҳал этиш, "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия ва сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, биохилма-хилликни асраш ва бошқа йўналишларда 20 дан ортиқ қўшимча тадбир ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев бугун, 11 ноябрь куни амалий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлган, ташриф доирасида Энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд, Инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳни қабул қилган, навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлаган ва Саудия Арабистони Валиаҳди, Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон COP29

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг